Тайёрлаш усули
Рецептда кўрсатилган сабзавотлардан ташқари бошқа сабзавотларни қўшишингиз мумкин, масалан қўзиқорин, спаржа, рангли балгари, нохот, жўҳори.
Гуручни сувда қайнатиб пишириб олинади.
Қозонга ёғ солиб пиёзни енгил қовуриб олинади.
Пиёзга майда кубик шаклида тўғралган сабзи ва балиқни қўшиб бир икки марта айлантириб олинади.
Кетидан дарров тухум солиб аралаштилади.
Тухум пишишни бошлаганда унга пишган гуручни қўшиб, ҳамма масаллиқларни яхшилаб аралаштириб олгандан сўнг олов ўчирилади.
Гуручни пишириб олганингиздан кейин қолган масаллиқларни қовуриб олиш учун таҳминан 5 - 10 дақиқа вақт кетади.
Ёқимли иштаҳа!
http://muslima.uz/node/4360