Асалли печене

  • Муаллиф: Malika
  • Тайёрлаш вақти: 25 дақ.
  • Тоифа: Пишириқ
  • Таомнинг калориялилиги: 1904.4 ккал
  • 2015-10-02 17:28:03
  • 0
  • 0
  • 13177

Масаллиқлар

  • ун - 200 гр
  • шакар - 0.5 стакан
  • тухум - 2 дона
  • асал - 2 ош қошиқ
  • сода - 0,5 чой қошиқ
  • маргарин - 100 гр

Тайёрлаш усули

Бугунги кунда озиқ-овқат дўконларидан ўзингиз истаган турдаги печенени топиш муаммо эмас. Бундай имконият уйда пишириқ тайёрлаш учун ҳожат ҳам қолдирмаслиги мумкин. Бироқ масаллиқлар сифатига ишончингиз комил бўлиши, шунингдек, фарзандларингиз сизни “моҳир пазанда” деб билиши учун вақти-вақти билан уйда печене пишириб туриш зарар қилмайди. Бу жараёнга болаларингизнинг ўзларини ҳам жалб этишингиз мумкин.



2 ош қошиқ асални идишга солиб, газ плитасида эритамиз. У эриб, қайнай бошлаганида 0,5 чой қошиқ ош содасини солиб, аралаштирамиз. Шунда асал кўпириб кетиши керак. Сўнг уни дарҳол оловдан оламиз.



2

Хона ҳароратида эриган 100 г маргаринни 2 та тухум ва 0,5 стакан шакар билан яхшилаб аралаштирамиз. Устига совиган асални ҳам солиб, яна аралаштирамиз.

3

Аралашмага унни аста-секинлик билан қўшамиз.

4

Қўлга ёпишмайдиган майин хамир қорамиз.

5

Хамир ёйиладиган юзага ун сепиб, хамирни тахминан 0,5 см қалинликда ёямиз. Сўнг махсус қолипчалар ёрдамида шакллар кесиб оламиз.

6

Уларни листга териб чиқиб, 175 даражагача қиздирилган духовкада 15—20 дақиқа давомида пиширамиз.

7

Печенеларнинг усти оч жигарранг тусга кирганида духовкадан оламиз.

8

Асалли печене тайёр. Ёқимли иштаҳа!