Полякча пирог
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тайёрлаш вақти: 120 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- Таомнинг калориялилиги: 8590.42 ккал
- 2015-10-05 12:34:09
- 0
- 0
- 8050
Масаллиқлар
- ун - 500 гр
- шакар - 2 стакан
- тухум - 6 дона
- сметана - 250 гр
- какао кукуни - 2 ош қошиқ
- қавартма - 18 гр
- маргарин - 500 гр
- шоколад плиткаси - 150 гр
- олча - 2 стакан
Тайёрлаш усули
Аввал масаллиқлар тайёрлаб олинади. Меренга учун мўлжалланган масаллиқлар ажратиб олинади. Бунинг учун тухум оқи ва шакар алоҳида ажратиб олинади. Маргарин қирғичдан чиқарилади, ун билан уваланиб, кейин тухум сариғи қўшилиб, қавартма ҳамда сметана қуйилиб, юмшоқ хамир қорилади. Хамир асосан, ёғлик масаллиқлар асосида тайёрланганлиги боис, ёғи чиқади. Шунинг учун зувала тех ясалиши лозим. Ун қўшишда эҳтиёт бўлинг. Хамирга имкон қадар каироқ ун қўшили зарур.
Тайёр хамир уч бўлакка бўлинади: аввал хамир ўртасидан тенг иккига бўлинади. Биринчи зувала (хамир ярими) пирог асоси учун. Иккинчи зувала (қолган ярими) яна иккига бўлинади, шунда иккита чорак зувала ҳосил бўлиши керак.
Битта чорак зувала биринчи зувала билан целлофан пакетга ўралиб, совутгичга қўйилади. Иккинчи чорак зувала эса қўлда ёйилиб, орасига какао кукуни сепилиб, қоришда давом эттирилади. Зувала шоколад рангга киргач, қолган зувалалар билан совутгичга қўйилади. 20 дақиқадан сўнг пирогни тайёрлаш жараёнига ўтилади.
Бунинг учун биринчи зувала листга ёйилади. Қолган чорак қисмлик зувалалардан майда айланачалар тайёрлаб олинади ва шахмат кетма-кетлигида листга ёилган хамир устига териб чиқилади.
Очиқ жойларига олча тахлаб чиқилиб, 180 даражагача қиздирилган газ печига солинади. 15 дақиқадан сўнг хамир кўтарилишни бошлайди. Шунда газ печидан пирог олиниб, меренга тайёрлашга ўтилади. Бунинг учун тухум оқи қаттиқ ҳолатга келгунча кўпиртирилиб, озгинадан шакар сепилганча, кўпиртиришда давом эттирилади. Тайёр меренга қолипга қуйилиб, пирог усти безатилади ва 100 даражагача қиздирилган газ печига, тахминан 40 дақиқага қўйилади. Пишган пирог усти эритилган шоколад қуйиб безатилади. Ёқимли иштаҳа!