Қовоқ димлама
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 70 дақ.
- Тоифа: Қуюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 25591.2 ккал
- 2015-10-05 14:07:48
- 0
- 0
- 11373
Масаллиқлар
- қўй гўшти - 200-300 гр
- пиёз - 1-3 дона
- бақлажон - 1 дона
- булғор қалампир - 2 дона
- саримсоқпиёз - 5-6 дона
Тайёрлаш усули
Ҳамма масаллиқлар йирик бўлакланади. Қозон тубига биринчи парраклаб кесилган думба бўлаклари териб чиқилади.
Кейин, пиёз, гўшт, картошка ва қолган масаллиқлар солинади (териб чиқилади). Ҳар бир қатлам орасига туз ва зираворларни соласиз (ҳоҳишга қараб).
Энг устига қовоқ бўлаклари солинади. Сўнг, қозон газга қўйилиб, таги баландланади ва устига 1 пиёла сув солиниб, қопқоғи ёпилади.
Суви қайнагач, олов пастланиб, 1 соат давомида димлаб пиширилади. 30 дақиқадан сўнг қозон қопқоғи очилиб, масаллиқ кавланади, яъни, тагидаги устига ва устидаги тагига туширилади ва димлашда давом эттирилади.
Бу таомга таъбингизга қараб гўшт солишингиз мумкин, ёки йўқ.
Ёқимли иштаҳа!