"Мойчечак" ширинлиги

  • 2015-10-06 11:02:22
  • 0
  • 0
  • 7279

Масаллиқлар

  • ун - 4-5 стакан
  • шакар - 1 стакан
  • тухум - 2 дона
  • сода - 1 чой қошиқ
  • маргарин - 500 гр
  • қатиқ - 300 гр

Тайёрлаш усули

Маргарин ун билан уқаланади. Қатиқ, сода ва тухум аралаштирилиб, унга солинади. Хамир қаттиқ бўлиши шарт. Тайёр хамир зувалаларга бўлиниб, елим пакетда, музлаткичда тиндирилади. Тинган хамир зувалачалари бирин кетин музлаткичдан олиниб, гўшт қиймалагичнинг махсус тишидан чиқарилади. Керакли шакл бериб, уст қисми шакарга ботирилиб, духовка листига терилади. Ўрта оловда усти қизаргунича пиширилади. Бу хамирни ёйиб устига шакл бериб пиширса, шакарни ўрнига қанд упаси ишлатса ҳам бўлади. Бу сизнинг фантазиянгизга боғлиқ. Ёқимли иштаҳа!