"Барно" салати

  • 2015-10-06 11:49:56
  • 0
  • 0
  • 7611

Масаллиқлар

  • пиёз - 2 дона
  • бақлажон - 2 дона
  • кунгабоқар ёғи - 50 гр
  • булғор қалампир - 4-5 дона
  • саримсоқпиёз - 1 дона
  • аччиқ қалампир - 2 дона

Тайёрлаш усули

Бақлажон йирик сомонча тўғралиб, идишга солиниб, туз сепилади.

Пиёз йирик тўғралиб, қовурилади. 10-15 сониядан сўнг бақлажонни ўзидан чиққан сувидан ажратилиб пиёз устига солиниб, қовурилади.

Яна 10-15 сониядан сўнг устига йирик тўғралган булғор қалампири солиниб, қовурилади. Яна 10-15 сониядан сўнг уруғидан ажратилган аччиқ қалампирни,4-5 дона саримсоқпиёзни тўғраб, устига солиниб, 5-7 дақиқага паст оловда димланади.

Ёқимли иштаҳа!