Арман печеньеси “Кята”

  • 2015-10-06 11:58:46
  • 0
  • 0
  • 10713

Масаллиқлар

  • ун - 5 стакан
  • шакар - 1 стакан
  • тухум - 1 дона
  • туз - 1 бир чимдим
  • сода - 0,5 чой қошиқ
  • сметана - 200 гр
  • маргарин - 450 гр

Тайёрлаш усули

Аввал, хамир тайёрлаб олинади. Бунинг учун 4 стакан ун, 300 гр маргарин, сметана, тухум ҳамда сода ажратиб олинади. Маргарин қирғичдан чиқарилгач, ун билан уваланади, кетидан сода билан аралаштирилган сметана қуйилиб, тухум чақилади ва юмшоқ хамир қорилади. Сўнгра 30 дақиқага совутгичга қўйилади.

Унга қадар начинкаси тайёрланади. Бунинг учун 150 гр сариёғ билан 1 стакан ун уваланади, 1 стакан шакар сепилиб, сепилувчан аралашма ҳосил қилинади.

Энди совутгичдан хамир олиниб, иккита бўлинади. Ўқловда ёйилиб, устидан начинка сепиб чиқилади. Начинка хамирга қўлда босиб чиқилади. Энди хамир рулет шаклида ўралиб, хамирнинг икки учи ёпиштирилади. Сўнгра нақшли пичоқда кесиб чиқилади.


Печеньелар листга тахланиб, устига тухум суртилади. Истакка кўра печеньелар устига шакар, мак, седана ёки начинкадан озгина сепиш мумкин. Ширинлик 160 даражагача қиздирилган газ печида усти қизаргунга қадар пиширилади.