Қатиқ

  • 2015-10-06 17:08:41
  • 0
  • 0
  • 12489

Масаллиқлар

  • сут - 1 литр
  • қатиқ - 2-3 ош қошиқ
  • сливки - 100-150 гр

Тайёрлаш усули

Тайёрланиши:

Қатиқни ҳамма ҳар хил увитиши мумкин. кимдир сутни қайнатиб тайёрласа, кимдир қайнатмасдан илитиб тайёрлашади. Биз қайнатилган сутдан тайёрлаш усулини қўллаймиз.

Сутни қайнатиб олиб, бирон бир идишга қуясиз, сирли идиш бўлса янада яхши, тахминан 5-10 дақиқа мобайнида сутни совутилади, лекин сут жудаям совиб кетмаслиги керак, бармоқни сутга солиб текшириш мумкин, агар бармоқ куймайдиган даражада илиқ бўлган бўлса, қатиқни сутни ўртасига қуйинг, одатда сут бир қайнаб совигач устида қаймоқли қоплам ҳосил бўлиб қолади, ўша қопламни имкон қадар бузиб юбормайсиз ва ўртасини тешиб қатиқни ўша ердан қуясиз ва усти зич ёпиладиган қопқоқ билан ёпиб, хона ҳароратида 8-10 соатга қолдирилади.

Сўнгра музлатгичга солиб яна бироз тиндирилса, суви чиқиб кетмайди, чиққан тақдирда ҳам унчалик кўп чиқмайди, яъни қуюлади.

Тайёр бўлган қатиқни истасангиз таомга қўшинг, истасангиз салатларга ёки пишириқларга ёхуд ичимликлар тайёрлашда фойдаланинг ёки бўлмасам ўзини шундайлигича истеъмол қилинг.