“Аристократ” пироги
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тайёрлаш вақти: 120 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- Таомнинг калориялилиги: 7481.42 ккал
- 2015-10-07 10:31:59
- 0
- 0
- 12249
Масаллиқлар
- ун - 4 стакан
- шакар - 2 стакан
- тухум - 7 дона
- творог - 1 кг
- сметана - 200 гр
- қавартма - 18 гр
- маргарин - 250 гр
Тайёрлаш усули
1. Аввал хамир учун керакли масаллиқлар тайёрлаб олинади. Бунинг учун 6 дона тухум сариғи оқидан ажратиб олинади ва тухум оқининг устига целлофан ўралиб, совутгичга қўйилади. Кейин маргарин қирғичдан чиқарилиб, ун билан уваланади. Кетидан сметана ҳамда 1 тухум қўшилиб, қавартма сепилади ва юмшоқ хамир қорилади. Хамирга шакар солинмайди!
2. Хамир целлофанга ўралиб, устига сочиқ ёпиб қўйилади. 15 дақиқа тиндирилгач, листга ёйилиб, 180 дақиқагача қиздирилган газ печига 12 дақиқага қўйилади. Хамир озгина ўзини ушлаб олиши лозим. Унга қадар творогли аралашма тайёрланади. Бунинг учун творог, тухум сариғи ҳамда 1 стакан шакар бир маромга келгунга қадар аралаштирилади. Газ печидан пирогни олиб, тайёр творогли аралашма устига бир меъёрда қуйиб чиқилади. Сўнгра яна газ печида солинади.
3. Творогли аралашма ўзини ушлаб олиши учун 15 дақиқа газ печида туриши етарли. У вақтга қадар меренга тайёрланади. Бунинг учун аввалдан ажратилиб, совутгичга қўйилган тухум оқи кўпиртирилиб, қаттиқ аралашма ҳосил қилинади. Кетидан шакар сепилиб, кўпиртиришда давом эттирилади.
Газ печидан пирог олиниб, меренга қолипда пирог устига сиқиб чиқилади. Энди безени пишириб олиш зарур. Газ печи ҳарорати 100 даражагача пасайтирилиб, 45-50 дақиқа давомида пиширилади.