Творогли "Тирамису"

  • 2015-10-07 16:14:13
  • 1
  • 0
  • 8647

Масаллиқлар

  • ун - 1 стакан
  • шакар - 2.5 стакан
  • тухум - 9 дона
  • сув - 1 стакан
  • творог - 300 гр
  • сметана - 3 ош қошиқ
  • какао кукуни - 1 ош қошиқ
  • сливки - 200 гр
  • қаҳва - 2 чой қошиқ

Тайёрлаш усули

Начинкасини тайёрлаш учун керакли масаллиқлар:

Творог -300 гр;

Сметана - 4 ош қ.;

Тухум - 4 дона;

Шакар - 1,5 ст.;

Қаймоқ (сливки) - 200 гр;

Тайёрланиши:

1. Творогга сметана қўшиб, блендер ёрдамида майдаланг (Аслида рецепт бўйича творог ўрнига маскарпона пишлоғи ишлатилади).

2. 4 та тухум сариғини 2 ош қошиқ шакар билан кўпиртириб, творогли массага қўшинг ва аралаштиринг.

3. Кейин совутилган суюқ қаймоқ ёки сливкани блендерда кўпиртириб, уни ҳам творогга қўшинг.

4. Алоҳида идишга 4 та тухум оқини қолган шакар билан безе ҳолатига келгунча кўпиртиргандан сўнг, творогли массага қўшинг ва уни эҳтиёткорлик билан аралаштиринг.

Бисквитини тайёрлаш учун керакли масаллиқлар:

Тухум - 5 та;

Ун - 1 ст;

Шакар - 1 ст;

Қаҳва - 1 ош қ.;

Сув - 1 ст;

Тайёрланиши.

Тирамису тайёрлаш учун махсус "Савоярди" печеньяси ишлатилади. Агарда ушбу печеньени топа олмасангиз унда оддий бисквитли хамир тайёрласангиз ҳам бўлади.

1. Тухумни шакар билан кўпиртириб, кейин оз-оздан ун қўшиб бисквитли хамир тайёрланг.

2. Тайёр хамирни қолипга солиб, ўрта оловда духовкага усти қизғиш тусга киргунича пиширинг.

3. Сўнг пишган бисквит совугандан сўнг, уни 2 га бўлиб, биринчи қисмини чуқур идишга солинг ва устига олдиндан дамланган аччиқ, совуқ қаҳва сувини сепинг (Ёки бисквитнинг бир томонини қаҳвали дамламага бўктирсангиз ҳам бўлади).

4. Бисквит устидан олдиндан тайёрланган творогли начинканинг бир қисмини суртиб, кейин устидан худди шу тарзда қаҳвали дамламага ботирилган бисквитнинг иккинчи қисми ва яна начинкани қўясиз.

5. Охирида Тирамису устига какао порошогини сепиб, музлатгичга 5-6 соатга қўясиз.

Белгиланган вақт ўтгандан кейин, Тирамисуни кесиб тарелкаларда тортиқ қилсангиз бўлади.

(Тирамисуни порциялаб, махсус криманкаларда ҳам тайёрласа бўлади. Фақат, бунда бисквитни идиш шаклига қараб бўлиб оласиз).

Ёқимли иштаҳа!!!