Азу

  • 2015-10-07 17:12:11
  • 0
  • 0
  • 10550

Масаллиқлар

  • қўй гўшти - 500 гр
  • пиёз - 1 дона
  • саримсоқпиёз - 1 дона
  • туз - 0.5 чой қошиқ
  • туйилган қора мурч - 0.5 чой қошиқ
  • дафна япроғи - 1 дона
  • томат пастаси - 2-3 ош қошиқ
  • тузланган бодринг - 4 дона

Тайёрлаш усули

Гўштни юпқалаб сомонча шаклида тўғранг-да, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуринг. Пиёзни ҳалқа шаклида тўғраб, уни ҳам гўштга қўшинг.

Пиёз тилла рангга киргач, томат солинг. Сомонча шаклида тўғралган тузланган бодринг, 3-4 дона майдаланган саримсоқпиёзни ҳам қўшиб, оловни пасайтириб, таомни димланг.

Озгина сув қуйиб, лавр барги ва туз, мурч солинг-да, то гўшт яхши пишгунча паст оловда қолдиринг. Азуни картошкали бўтқа билан дастурхонга тортсангиз бўлади.