«Баунти» торти

  • 2015-10-08 09:33:09
  • 0
  • 0
  • 8779

Масаллиқлар

  • ун - 400 гр
  • шакар - 350 гр
  • тухум - 6 дона
  • сув - 5 ош қошиқ
  • қуюлтирилган сут - 350 гр
  • какао кукуни - 5 ош қошиқ
  • қавартма - 3 чой қошиқ
  • маргарин - 1 гр
  • кокос қириндиси - 200 гр
  • шоколад плиткаси - 200 гр
  • қаймоқ - 700 мл

Тайёрлаш усули

1. 2 дона тухум сариғи 150 гр шакар шакар билан эзилади.

2. Ун какао ҳамда 1 чойқошиқ қавартма билан аралаштирилади.

3. Тухум ва шакарли аралашма билан қориштирилади.

4. Сув солиниб, хамир қорилади. Ушбу хамир бир зумда қорилиши зарур.

5. Тайёр хамир икки қисмга ажратилади ва листга ёйилиб, ҳар бири 6-8 дақиқадан пишириб олинади.

Начинкаси учун совутилган тухум оқи кўпиртирилади ва 200 гр шакар оз-оздан сепилиб, меренга тайёрланади. Кокос қириндиси ун ва 1 чойқошиқ қавартма аралаштирилади. Сўнгра эҳтиёткорлик билан (меренга 3 қадамда кокосли аралашмага қўшилади) кокослик аралашма билан бирлаштирилади.

Энди крем тайёрланади. Бунинг учун қамоқ миксер ёрдамида кўпиртириб олинади ва оз-оздан қуюлтирилган сут қўшилиб, кўпиртиришда давом эттирилади. Тайёр крем музлатгичга қўйилади.

Глазурни тайёрлашнинг айни вақти! Бунинг учун шоколад товога майдалаб солинади, микротўлқинли печь ёки газ устида эритиб олинади ва устига сариёғ солиб аралаштирилади.

Навбат тортни йиғишга! Аввалдан пишириб олинган корэ устига кокосли аралашма суртилади, устидан иккинчи корж ётқизилиб, музлатгичдаги қаймоқли крем суртилади. Тайёр торт усти глазурь билан безатилади.