Гампан

  • 2015-10-08 14:48:01
  • 1
  • 0
  • 19984

Масаллиқлар

  • мол гўшти - 300 гр
  • картошка - 1 дона
  • помидор - 4 дона
  • булғор қалампир - 4 дона
  • саримсоқпиёз - 1 дона
  • гуруч - 750 гр
  • сельдерей - 0.5 боғ

Тайёрлаш усули

Қайла тайёрлаш:

Қизиган қозонга 1 чўмич ёғ, сўнг юпқа тўғралган гўшт, бироздан кейин пиёз солиб яхшилаб қовурамиз.

Шундан сўнг помидор (ёки томат) соламиз.Уни ҳам яхшилаб қовуриб, кетидан картошка,сўнг селдер, 4 дона саримсоқ пиёз,кубик шаклида тўғралган басай соламиз.Кейин булғор қалампирини солиб, қовурамиз.Бироз қовуриб, кейин сув соламиз.Ўрта оловда ярим соатча қайнагандан сўнг селдер баргини соламиз ва оловни ўчирамиз.

Гуручни пишириш:

Гуручни яхшилаб тозалаб, ювиб, илиқ сувда ивитамиз.Қозонни қиздириб 2 қошиқ ёғ соламиз, гуручни солиб озгина аралаштириб туз соламиз , 2 дақиқадан сўнг, гуручни кўмиб икки см ча тепаликда сув соламиз ва суви тортиб кетгунча кутамиз.

Ҳудди ош cингари дамлаймиз.

20-25 дақиқадан сўнг тайёр бўлади.Ликопчага аввал гугуч, кейин қайласини сузиб дастурхонга тортамиз.


Теглар: иссиқ таом