Антиқа бақлажон
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 40 дақ.
- Тоифа: Салат ва газаклар
- Таомнинг калориялилиги: 1254.9 ккал
- 2015-10-08 14:57:15
- 1
- 0
- 9290
Масаллиқлар
- бақлажон - 4 дона
- помидор - 1 дона
- саримсоқпиёз - 1 дона
- сариёғ - 50 гр
- пишлоқ - 100 гр
- мол гўшти қиймаси - 100 гр
Тайёрлаш усули
Бақлажонни ювиб, ўртасидан кесиб (охиригача эмас) ичи ўйиб олинади. Товaга ёғ солиб, 2 дона майда
тоғралган чеснок ва қийма солиб қовирилади. Тўртбурчак тоғралган помидорни солиб
қовириш давом эттирилади. Укроп тўғраб солинади, пишлоқ қирғичдан чиқариб солинади ва газдан
олинади. Товоққа сарёғ солиб бақлажон қовириб олинади, бироз совигач ўйилган жойига
қовирилган массадан солиб товоққа терилади, устига 1 та помидор тўғраб солинади ва сарёғ,
озгина сув солиниб қизиган дуҳовкага паст оловга 15-20 дақиқага қўйиб пиширилади.
Ёқимли иштаха!!