Шохона таом

  • 2015-10-08 15:06:28
  • 2
  • 1
  • 11340

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 500 гр
  • саримсоқпиёз - 1 дона
  • ун - 100 гр
  • тухум - 5 дона
  • туз - 0.5 чой қошиқ
  • сметана - 150 гр
  • зиравор - 1 ош қошиқ
  • товуқ болдири - 2 дона

Тайёрлаш усули

Товуқни ювиб, бўлакларга бўлиб, номокоб сувга 1 соатга солиб қўйилади. Сувдан олиб яхшилаб, қуруқлаб артилади. Тухум оқини сариғидан ажратиб олиб, товуқ гўштини биринчи зираворга, кейин унга, кейин тухум сариғига ботириб олиб, ёғда қизартирилади. Тухум оқини эса безе шаклига келгунча кўпиртириб олинади сўнг товуқни ҳар томонига сурилади ва яна ёғда қовирилади. Қозонга товуқ терилади, устига 1 ош қошиқдан сметана солинади, чеснок тўғраб солинади, зираворлар сепилади, озгина ёғ солиб, қозонни чети бўйлаб 1 коса сув солинади. Баланд оловга қайнаб чиққунча қўйилади. Қайнаб чиққандан кейин олов пасайтирилиб, 30-35 дақиқа давомида паст оловда пиширилади. Гарнирга гуруч қилинади. Ёқимли иштаха!


Изоҳ

  • Bu taomni pishirish jarayoni boshqacha ekan. Xudo xoxlasa tayyorlab ko'ramiz.

    ёзилган 10:14 09.10.2015