Қўзиқоринли тухум
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тайёрлаш вақти: 40 дақ.
- Тоифа: Салат ва газаклар
- Таомнинг калориялилиги: 1205.8 ккал
- 2015-10-09 09:32:34
- 1
- 0
- 8201
Масаллиқлар
- пиёз - 100 гр
- сариёғ - 50 гр
- тухум - 3 дона
- туз - 1 бир чимдим
- зиравор - 1 бир чимдим
- шампинион - 150 гр
- майонез - 20 гр
Тайёрлаш усули
Қўзиқоринли тухумни тайёрлаш учун тухум, қўзиқорин, пиёз, ўсимлик ёғи, озгина майонез ҳамда таъбга кўра туз ва зираворлар керак бўлади.
Тухум қаттиқ ҳолатга келгунга қадар қайнатилади, ўртасидан иккига кесилади. Сариғи ажратиб қўйилади.
Қўзиқорин ва пиёз майда тўғралиб, алоҳида товада 7-10 дақиқа давомида қовурилади.
Ушбу аралашмага тухум сариғи, майонез, туз ва зираворлар қўшилади. Сўнгра блендерда майдаланади. Тайёр қийма билан тухумларнинг ярими тўлдириб чиқилади.
Ёқимли иштаҳа!