Бухоро чак-чаки

  • Муаллиф: Veronika
  • Тайёрлаш вақти: 120 дақ.
  • Тоифа: Чак-чак
  • Таомнинг калориялилиги: 1350 ккал
  • 2015-09-14 18:19:37
  • 0
  • 0
  • 21167

Масаллиқлар

  • ун - 200 гр
  • шакар - 55 гр
  • сариёғ - 180 гр
  • тухум - 2 дона
  • асал - 170 гр
  • ароқ - 1 ош қошиқ
  • туз - 0 чой қошиқ
  • сода - 0 чой қошиқ
  • сут - 30 мл

Тайёрлаш усули

Сизларни оддий, аммо жуда ҳам ширин бўлган - Бухоро чак-чаки билан меҳмон қилмоқчиман. Сизларни узоқ кутирмасдан, бирданига уни тайёрлаш рецепти билан таништираман.

Чак-чакни тайёрлаш учун

ун - 200 гр
тухум - 2 дона
сут - 30 мл
сариёғ - 1 ош қ.
шакар - 1 ч.қ.
туз - ярим ч.қ.
ароқ - 1 ош қ.
сода - ярим ч.қ.

Асалли глазур учун
асал - 170-180 гр
шакар кукуни - 50 гр

Қовуриш учун
Эритилган ёғ - 160-180 гр
Агар эритилган ёғ бўлмаса, ўсимлик ёғда қовурса ҳам бўлади. Бунда унинг мазаси ўзгармайди.

Тухум, сут, туз, шакар, сода, ароқни аралаштиринг.

Эритилган сариёғ, унни солиб, ўртача юмшоқликда хамир қоринг.

Агар хамир қўлга ёпишса, ярим ош қошиқдан ун солиб аралаштиринг. Кейин хамирни думалоқ қилиб, ярим соатга плёнка остида тиндиришга қўйинг.

Хамирни мен паста тайёрлайдиган махсус машинада ёйиб чиқдим. Кенглиги 3-4 мм ва қалинлиги қарийб 3 мм келадиган ленталарни ёйинг. Ленталарни салгина қуритиб, кейин ушбу шаклга ўхшаб кесинг.

Ушбу ленталарни тахминан 4-5 мм кенглигида лағмонга ўхшаб кесилади.

Агар лағмон кесадиган машина бўлмаса, мана бундай апарат ёрдамида кесилади.


Энди лағмонларни қовуришни бошлаймиз. Ёғни идишга солиб, тегишли ҳароратгача қиздириб олинг. Белгиланган ҳарорат 170 С бўлиши керак. Агар уйингизда термометр бўлмаса, бор йўғи идишга лағмон бўлагидан солиб кўринг. Агарда хамир ёғда пуфакчалар чиқариб, ишиб кетса, бу айнан бизга керак бўлган ҳароратдир.

Бир ҳовуч лағмонларни олиб, ёғга қовуришга солинг. Хамир бир-бирига ёпишиб кетмаслиги учун уни вилка ёрдамида аралаштириб туринг.


Лағмон қизғиш тусга кирганда, уни дарҳол ёғдан олиб, бошқа идишга олинг. Ёғ белгиланган даражада қизиб турган бўлиши керак. Тахминан 30-35 сония ичида тайёр бўлади. Агарда ёғ совуқ бўлса, хамир қарсилдоқ бўлиб чиқмайди.

Демак, барча лағмонлар қовурилди. Уларни асал билан аралаштириш қулай бўлиш учун ҳаммаси катта идишга соламиз. Энди асалли массани тайёрлаймиз.

Асални катта бўлмаган кастюрлга соламиз. Унинг ичига шакар солиб, паст оловга шакар эриши учун қўямиз. Массани таги олмаслиги учун доимий аралаштириб турамиз. Бунга 15-20 дақиқа кетади. масса тайёрлигини уни совуқ сувда томчилаб кўриб текширамиз. Томчи совуқ сувда томизилганда кичкина шарга айланиши керак.


Иссиқ ассали глазурни қовурилган лағмон устига бир текисда қуйиб, аста секинлик билан аралаштирамиз.

Глазур иссиқлигида чак-чакни идишларга ҳўл қўллар билан солиб шакл берамиз. Шундан кейин уларни совуши учун бир четга қўйса ҳам бўлади.