Саримсоқли картошка
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
- Тоифа: Салат ва газаклар
- Таомнинг калориялилиги: 1487.06 ккал
- 2015-10-15 14:27:06
- 1
- 0
- 9093
Масаллиқлар
- картошка - 800 гр
- кунгабоқар ёғи - 2 ош қошиқ
- саримсоқпиёз - 5-6 дона
- кашнич - таъбга кўра
- пишлоқ - 20 гр
- шивит гули - 20 гр
- эритилган чарви - 1 ош қошиқ
Тайёрлаш усули
Янги картошка яхшилаб тозаланади ва устидан тоза иссиқ сув қуйилиб, 1 дона саримсоқ ва ўсимлик ёғи қўшилади. Сув қайнаб чиққач, оловдан олинади ва 10-12 дақиқа шу сувда туради.
Кўкатлар тайёрланади: укроп баргларидан ажратилади, қалин шохчалари олиб ташланади, саримсоқ ҳам тозаланади.
Кўкатлар комбайн ёки ховончада майдаланади.
Тайёр аралашмага туз қўшилади, эритилган чарви қўшилиб, ҳаммаси аралаштирилади.
Аввалдан тайёрлаб олинган картошка сувидан ажратиб олинади, саримсоқ-кўкатдан тайёрланган чарвили аралашма суртиб чиқилади. Сўнгра иссиқ кўтарувчи идишга тахланиб, 200 ҳароратгача қиздирилган газ печида пишгунга қадар ушлаб турилади. Дастурхонга тортишдан аввал устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ ҳамда тўғралган кашнич сепилади. қатиқ, сметана ёки йогурт бундай таомга жула яхши қўшимча бўлади.
Ёқимли иштаҳа!