"Қуш уяси" салати

  • 2015-10-16 10:08:06
  • 0
  • 0
  • 11218

Масаллиқлар

  • картошка - 3 дона
  • кунгабоқар ёғи - 1 ош қошиқ
  • тухум - 2 дона
  • туз - таъбга кўра
  • туйилган қора мурч - таъбга кўра
  • сметана - 150 гр
  • шампинион - 70 гр
  • товуқ болдири - 2 дона
  • бедана тухуми - 6 дона
  • маринадланган бодринг - 40 гр
  • дудланган курка гўшти - 100 гр

Тайёрлаш усули

Шампиньонлар ўртача катталикда тўғралади.

Товага 1 ошқошиқ ёғ солиб, қовуриб олингач, совутилади.

Картошка жуда ингичка сомонча шаклида тўғралади.

Қиздирилган қозонда етилганга қадар қовурилади.

Товуқ филеси қайнатил пишириб олинади. Тўғралади, бодринг ва дудланган гўшт ҳам шундай шаклда тўғралади.


Каттароқ товада қайнатиб тўғралган тухум, қовурилган қўзиқорин, товуқ, гўшт ҳамда бодринг аралаштирилади. Таъбга кўра туз, мурч қўшиб, яна аралаштирилади.


Энди махсус аралшма тайёрлаб олинади. Бунинг учун сметана ҳамда хантал аралаштирилади.


Аралашма салатга қуйилиб, обдон аралаштирилади.


Тайёр салат ликопча ўртасига солинади.


Кейин сомонча шаклида атрофларига қовуриб олинган картошка териб чиқилади. Ўртаси қайнатилган бедана тухуми билан безатилади.


Манба