Шотландча ширинлик

  • 2015-10-19 10:13:40
  • 0
  • 0
  • 10565

Масаллиқлар

  • ун - 130 гр
  • шакар - 50 гр
  • сариёғ - 60 гр
  • тухум - 2 дона
  • туз - таъбга кўра
  • сода - 2 гр
  • қовоқ - 120 гр
  • долчин (корица) - 3 гр
  • қавартма - 1 чой қошиқ
  • майиз - 50 гр
  • ёнғоқ - 30 гр
  • занжабил - 2 гр

Тайёрлаш усули

Сариёғ майда бўлакларга кесилади, ун, шакар, долчин, сода ҳамда қавартма билан билан уваланади.

Қовоқ блендерда пюре ҳолатига келтирилади. Майиз, ёнғоқ ҳамда қовоқ пяреси ва бир дона тухум қўшилади.

Обдон аралаштирилади.

Столга ун сепилиб, тайёр хамир қўйилади. Қўл ёрдамида айлана ясаб олинади ва 8 бўлакка кесилади.

Кейин ушбу бўлаклар пергамент қоғози тўшалган листга олиб ўтилади ва устига тухум сариғи суртилади. Пирог 180 даражагача қиздирилган газ печида тахминан 15-20 дақиқа давомида қизғиш-тилла ранг тусга киргунча пиширилади. Пишганлигини гўгурт чўпи тиқиб кўриб текшириш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Манбаа