Венгерча гуляш

  • 2015-10-20 10:50:00
  • 0
  • 0
  • 12750

Масаллиқлар

  • мол гўшти - 300 гр
  • картошка - 300 гр
  • пиёз - 300 гр
  • помидор - 2 дона
  • саримсоқпиёз - 1 дона
  • сариёғ - 25 гр
  • туз - таъбга кўра
  • туйилган қора мурч - таъбга кўра
  • кашнич - 1 боғ
  • зайтун ёғи - 2 ош қошиқ
  • аччиқ қизил қалампир - 1 бир чимдим
  • қизил булғор қалампир - 1 дона
  • дудланган курка гўшти - 400 гр

Тайёрлаш усули

Мол гўшти йирик-йирик шаклларда тўғралади.

Дудланган гўшт йирик сомонча шаклида тўғралади.


Пиёз тўрт бўлиниб тўғралади.

Баланд оловда тўғралган мол гўшт ва дудланган гўшт қовурилади. Пиёз зайтун ёғида қовуриб олинади.

Помидорларнинг тепа қисмига кесмалар ҳосил қилинади, устидан қайноқ сув қуйилиб, совутилади. Кейин пўсти шилиниб, уруғлари ҳам тозаланади. Помидордан қолган шарбати идишга олиб қўйилиб, помидор эти майда кубикларга тўғралиб, алоҳида идишга олиб қўйилади.

Булғор қалампири уруғи ва бумидан тозаланиб, қирғичдан чиқарилади, сўнгра гўшт қовурилган товада қовуриб олинади.

Картошка ювилади ва тозаланади, йирик кубик шаклида тўғралиб, гўшт тўғралган товада қовуриб олинади.

Кастрюляга барча овуриб олинган маҳсулотлар ҳамда помидор шарбати ва тўғралган эт қисми солинади.

Кейин кастрюляга барча маҳсулотларни кўмадиган даражада сув тўлдирилади. Саримсоқпиёз пўсти тозаланмай, пичоқнинг орқа тарафида эзилади ва гуляшга қўшилади, таъбга кўра туз, мурч қўшилиб, ўота оловда 40-45 дақиқа давомида қайнатилади.

Гуляш қайнагунга қадар қайласи тайёрланади. Бунинг учун товага ун ва сариёғ солиниб, эритилади ва озгина сув қўшиб, аралаштирилади.

Ушбу аралашма қайнаётган шўрвага солинади ва яна 10-15 дақиқа қайнатилади. Дастурхонга барра кўкатлар билан тортилади.

Манбаа


Теглар: иссиқ таом