Шовулли борщ

  • 2015-10-21 09:57:05
  • 0
  • 0
  • 7881

Масаллиқлар

  • картошка - 300 гр
  • сабзи - 100 гр
  • пиёз - 100 гр
  • сариёғ - 1 ош қошиқ
  • тухум - 3 дона
  • туз - таъбга кўра
  • туйилган қора мурч - таъбга кўра
  • шовул - 150 гр
  • сметана - таъбга кўра
  • товуқ болдири - 300 гр

Тайёрлаш усули

Кастрюляга 1,5 л сув қуйилади, қайнаб чиққач, бир дона товуқнинг оёғи ва бир дона пиёз йириклигича сувга солинади. Кейин 30 дақиқа давомида қайнатилади.

Алоҳида идишга сув солиниб, қайнаб чиққач, тухум солинади ва 10 дақиқа қайнатилади. Сўнгра тухум совуқ сув остига қўйилади.

Картошка пўстидан тозаланиб, кубик шаклида тўғралади.

Сабзи ҳам тозаланиб, ўртача катталикда тўғралади.

Кастрюлядан товуқ оёғи ва пиёз олинади. Пиёзни ташлиб юборса ҳам бўлади. Бульонга таъбга кўра туз, мурч қўшилиб, тўғралган картошка солинади.

Сабзи қўшилади ва сабзавотлар юмшоқ ҳолатга келгунга қадар, тахминан 15-20 дақиқа давомида қайнатилади.

Товуқ гўшти суягидан тозаланиб, йирик бўлакларга тўғралади.

Щовул барглари поясидан ажратилиб, майда тўғралади.

Энди тўғралган товуқ гўшти бульонга қўшилади.

Кетидан щовул солиниб, 7-10 дақиқа қайнатилади.

Шўрва таъми хушхўр бўлиши учун сариёғ солиниб, олов ўчирилади.

Борщ чуқур ликопчаларга сузилиб, устига қайнатилган тухум солиниб, сметана ёки қаймоқ билан дастурхонга тортилади.