Ёнғоқли пирог
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тайёрлаш вақти: 40 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- Таомнинг калориялилиги: 4230 ккал
- 2015-10-22 11:03:13
- 0
- 0
- 9796
Масаллиқлар
- ун - 250 гр
- шакар - 50 гр
- сариёғ - 125 гр
- тухум - 3 дона
- туз - 1 бир чимдим
- долчин (корица) - 1 гр
- шакар упаси - 175 гр
- ёнғоқ - 125 гр
- олча - 400 гр
Тайёрлаш усули
Блендерга ун, 150 гр шакар упаси, кубик шаклида тўғралган сариёғ, долчин ва бир чимдим туз солинади.
Кейин майдаланиб, тухум қўшилади ва яна блендерга қўйилади. Сўнгра хамир зуваласи ҳосил қилинади.
Хамир озгина тиндирилгач, ёйилади ва ун сепилган қолипга ёзилиб, совутгичга 30 дақиқага қўйилади.
2 дона тухум оқи блендерда кўпиртирилиб, шакар сепилади ва қаттиқ ҳолатга келгунча кўпиртиришда давом эттирилади.
Ёнғоқ ҳам блендерда майдаланади ва кўпиртирилган тухум оқи билан оҳиста ҳаркатлар билан аралаштирилади.
Совутгичдан хамир ёйилган қолип олинади ва устига ёнғоқ-безели аралашма суртилиб, данагидан тозаланган олча териб чиқилади.
Сўнгра 220 дақиқагача қиздирилган газ печига солинади, олов 180 даражагача пасайтирилиб, 30 дақиқа давомида пиширилади. Пирог пишгач, совутилади, шакар упаси сепилиб, дастурхонга тортилади.