Сузмали салат
- Муаллиф: Ashurova Baxora Muminovna
- Тайёрлаш вақти: 20 дақ.
- Тоифа: Салат ва газаклар
- Таомнинг калориялилиги: 335 ккал
- 2015-09-15 10:11:33
- 1
- 0
- 9551
Масаллиқлар
- бодринг - 1 дона
- сув - 1 стакан
- туз - 1 бир чимдим
- туйилган қора мурч - 1 бир чимдим
- сузма - 500 гр
- кашнич - 300 гр
- укроп - 300 гр
- райҳон - 15 дона
- ялпиз - 15 дона
- редиска - 4 дона
Тайёрлаш усули
Баҳор фаслидан бошлаб ёзнинг жазирама кунларига қадар тайёрланадиган иштаҳабахш тансиқ таом бўлиб мустақил овқат сифатида нонга суркаб ейиш учун тайёрланади.
Сузмага
озгина сув қўшиб қатиқ қуюқлигига келгунча ийлайсиз. Бунда майда тўғралган
бошпиёз, ялпиз, кашнич, укроп, райҳон баргларини қўшасиз. Бодрингни сомонча усулида тўғраб, туз ва мурч сепиб ҳамма масалиқни яхшилаб
аралаштириб ликопчага соласиз.
Салат тайёр. Ёқимли иштаҳа!