Шоколадли глазур

  • 2015-10-23 11:09:30
  • 0
  • 0
  • 19060

Масаллиқлар

  • шакар - 1 стакан
  • сут - 1 стакан
  • какао кукуни - 3 ош қошиқ

Тайёрлаш усули

Барча масаллиқлар идишга солиниб оловга қўйилади, қайнаб чиқанидан сўнг қуюлгунча тўхтовсиз аралаштирилади. Ана шу пайт айнан эҳтиёткорлик талаб қилинадиган пайт чунки сизнинг шоколадли глазурингиз жуда ҳам қуюқ бўлиб кетса тезда қотиб қолиши мумкин. Шунинг учун глазурни аралаштиришда албатта қошиқ билан текшириб туринг. Агар галзурингиз суюқ ҳолатдан озгина қуюлса 2-3 дақиқа аралштиринг ва оловни ўчиринг. Оловдан сўнг яна 1-2 дақиқа аралштиринг агар шунда ҳам суюқ бўлса яна оловга қўйиб аралштиришда давом этинг . Агар айни сиз ҳоҳлагандек бўлса сўвутиш учун ҳона ҳароратида қолдиринг. Тайёр бўлган глазурга озгина сарёғ ҳам қўшиш мумкин (албатта таъбга кўра).