Нонушта учун тухумли ўрама
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 10 дақ.
- Тоифа: Нонушта
- Таомнинг калориялилиги: 986.7 ккал
- 2015-10-23 11:20:33
- 0
- 0
- 14678
Масаллиқлар
- кунгабоқар ёғи - 2 ош қошиқ
- тухум - 3 дона
- туз - 1 бир чимдим
- сут - 2 ош қошиқ
Тайёрлаш усули
Тухумли ўрама жуда осон ва тез тайёр бўлади. Нонушта учун айни муддао таом, тайёрлаб кўринг ва мазасига баҳо беринг.
Тайёрлаш:
Идишга тухумлар чақилиб ўзгина кўпиртирилади. Сут ва чимдим туз солиб бир хил масса тайёрланилади. Ўрта оловда,қизиган тавоқга озгина ёғ қуйилиб тухумли массадан бир чоўмич қуйилади. Тухум усти пишгандан сўнг тухум марказигача ўралади.
Қолган қисмига уланиб , яна тухумли масса қуюлади ва ўрашда давом этилади. Шу тариқа тухумли ўрама пишириб олинади. Тайёр бўлган тухумли ўрамани боўлакларга бўлинади. Ёқимли иштаха!