Қозонда кабоб (шашлик) тайёрлаш
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 120 дақ.
- Тоифа: Қуюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 3709.2 ккал
- 2015-10-23 11:32:22
- 0
- 0
- 28870
Масаллиқлар
- мол гўшти - 0.5 кг
- картошка - 6 дона
- пиёз - 2 дона
- кунгабоқар ёғи - 4 ош қошиқ
- туз - 1 ош қошиқ
- зира - 1 чой қошиқ
- туйилган қора мурч - 1 чой қошиқ
- мол гўшти қиймаси - 0.5 кг
Тайёрлаш усули
Кабобларни қўрада тайёрлашнинг ўзига яраша гашти бор, лекин нафақат қўрада балки қозонда ҳам кабоб тайёрлаш имкониятига эгасиз. Ушбу рецептда қозонда кабоб тайёрлашни ўрганишингиз мумкин. Ўзингиз тайёрлаб кўринг ва мазасига баҳо беринг.
Тайёрлаш:
1. Гўштни ўртача катталикдаги тўртбурчак шаклда кесилади . 1 та пиёзни юпқа қилиб тоғраб ярмини гўштга ярмини эса қиймага солинади. Пиёз устидан 0,5 пиёла газланган сув ҳар иккаласига солинади ва туз,зира, муручланиб яхшилаб аралштирилади ва 1 соат тиндирилади.
2. Картошкаларни арчиб ўртача катталикда кесилади ва ёғда қизартирилади.
3. Гўшт ва қийма чўпга сиҳланади.
4. 1 та пиёз паррак қилиб тоғланади ва 2-3 қисмга бўлинади. Ўртача баландликда газ оловини ёқиб қозонга озгина ёғ солинади ва картошкалар терилади. Пиёзни дона-дона териб устидан туз, муруч, зира сепилади.
5. Картошка ва пиёз устидан бир қават кабоблар терилади ва яна пиёз терилиб, кабобларнинг иккинчи қавати терилади.
6. Шу тариқа барча кабоблар қозонга терилади ва қозон қопқоғи ёпилиб 1-1,5 соат давомида пастроқ (жуда ҳам паст эмас) оловда пиширилади.
Кабоблар тайёр. Ёқимли иштаха!