Нон тайёрлаш

  • 2015-10-23 11:55:26
  • 0
  • 0
  • 42427

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 2 ош қошиқ
  • ун - 1 кг
  • тухум - 1 дона
  • сув - 0.5 литр
  • туз - 1.5 ош қошиқ
  • хамиртуруш - 1 ош қошиқ
  • кунжут - 2 ош қошиқ

Тайёрлаш усули

Тайёрлаш:
1. Идишга 2 коса тузли сув солинади ва дрожа, салат ёғи, ун солиб юмшоқ қўлга ёпишмайдиган ҳамир қорилади. Ҳамирни усти ёпилиб 1 соат ҳамир ошиши учун илиҳ жойга қўйилади.
2. Ошган ҳамирни 1-2 муштлаб яна ярим соат тиндирилади. Тинган ҳамир ёғланган нон учун қолипга солинади ёки ёғланган листга доира шаклда устига тухум суртиб, седана сепиб 15-20 дақиқа яна тиндирилади.
3. Нонлар қизиган духовкада (350Ф/175C ) 35-40 дақиқа пиширилади.
Нон тайёр. Ёқимли иштаха!


Теглар: духовка нон