Мурабболи пирог

  • 2015-10-23 12:24:44
  • 0
  • 0
  • 61526

Масаллиқлар

  • ун - 3 стакан
  • шакар - 1 стакан
  • сариёғ - 250 гр
  • тухум - 2 дона
  • сода - 1 чой қошиқ
  • ванилин - 30 гр
  • қатиқ - 0.5 стакан

Тайёрлаш усули

Пирог жуда осон ва тез тайёр бўлади. Яқинларингиз ва оила аъзоларингиз даврасида дастурхон учун айни чойбоб пирог.
Тайёрлаш:
1.Идишга ун солинади ва сарёғ/маргарин қизғичдан чиқарилиб аралаштирилади.
2.Алоҳида идишда, қатиқ чой содаси билан аралаштирилиб унли массага қўшилади ва шакар, тухум,ванилин солиб юмшоқ ҳамир қорилади.
3.Қамир усти ёпилиб 0,5 соат хона ҳароратида тиндирилади.
4.Тинган ҳамир 2 бўлакга бўлинади. 1- бўлаги каттароқ, 2-бўлаги кичикроқ боўлиши керак. Катта ҳамир бўлаги доира ёки тўртбурчак шаклда листга ёйилади. Кичик ҳамир бўлаги эса ўртача қалинликда ёйилади ва узун кесмалар кесилади.
5. Листга ёйилган ҳамир бўлаги устига мураббо суртилади ва кесиб олинган ҳамирлар билан сават шаклида безатилади.
6. Пирогни қизиб турган духовкада ўрта оловда 30-35 дақиқа ёки пирог усти пушти ранг олгунча пиширилади. Пишган пирок устига шакар кукуни (саҳарная пудра ) сепилади.
Ёқимли иштаха!