Сирники

  • 2015-10-23 15:31:13
  • 0
  • 0
  • 10029

Масаллиқлар

  • ун - 0.5 стакан
  • шакар - 0.5 стакан
  • тухум - 2 дона
  • туз - 1 бир чимдим
  • ванилин - 2 чой қошиқ
  • қавартма - 0.5 чой қошиқ
  • творог - 500 гр
  • узум - 0.5 стакан

Тайёрлаш усули

Бу тез пишар ва жуда мазали таом «сирники» (рус: сырники) деб номланади. Kўпгина славян ошхоналарида учрайдиган бу таомни асосий масаллиғи пишлоқ эмас балки творогдир. Творог сўзи бизга рус тилидан кириб келган. Лекин қадимда руслар творогни «сыр» деб аташган. Кейинчалик бу сут махсулоти «творог» деган номни олиб, «сыр» сўзи эси биз хозирда билган пишлоқни англатишни бошлаган. Бошқа бир қатор славян тилларида творогни ҳали ҳам «сир» деб номлашади. Шунинг учун ҳам номи «сирники».
1. Творогни блендерда майдалаб оламиз. Агар творог сувли бўлса, майдалашдан олдин уни докага солиб, сувини сиқиб чиқариб олиш керак.2. Творогга тухум, шакар, сметана ва ванилин кўшамиз ва блендерда яна айлантириб аралаштирамиз. 3. Алоҳида идишда ярим пиёла ун, разрихлител ва тузни аралаштириб олиб, бледнердаги қоришмага соламиз ва яна аралашгуна айлатирмаиз.

4. Узумни қўшиб, кошик ёки спатулада аралаштириб оламиз.

5. Бир ош қошиқ ёғ еки сариёғни товада ўрта оловда қизитишга қўямиз.
6. Муз қаймоқ учун ишлатиладиган махсус қошиқда (бўлмаса оддий қошиқ) творог қоришмасидан бир ҳиссадан олиб, коптокча шаклига келтирамиз.

7. Коптокчаларни алоҳида ликопчага солинган унга қорамиз ва оҳиста эзиб япалоқ шаклга келтирамиз.

8. Сирникиларга керакли шакл бергандан кейин тезда ёғга солган маъқул. Паст оловда чиройлик қизаргунча айлантирб пишириб олинади. Қизимаган ёғга солинса сирникилар ёғ шимиб, жуда ёғли бўлиб қолади.

9. Совутмасдан сметана, қуйилтирилган сут, мураббо ёки асал билан дастурхонга тортилган сирники жуда мазали бўлади.
Таом тайёр. Ёқимли иштаҳа!

Қўшимча:Творогли қоришмани блендерда эзиш ва аралаштириш қулай ва тез бўлсада юқоридаги жараённи вилка ёрдамида ҳам бажарса бўлади. Вилкада эзишнинг устунлиги шундаки, ҳосил бўлган қоришма қаттиқроқ бўлиб, ундан коптокчалар ясаш осонроқ бўлади. Блендерда тайёрланган қоришма эса майин ва юмшоқ бўлгани учун ундан коптокчалар ясаш маълум даражада махорат талаб қилади.



Теглар: нонушта осон