Бифстроган
- Муаллиф: Malika
- Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
- Тоифа: Қуюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 1266.4 ккал
- 2015-10-26 12:47:02
- 0
- 0
- 7974
Масаллиқлар
- мол гўшти - 400 гр
- пиёз - 200 гр
- сметана - 200 гр
- зиравор - таъбга кўра
- томат пастаси - 1 ош қошиқ
Тайёрлаш усули
Керак бўлади: 400 г мол гўшти, 200 г пиёз, 200 г сметана, 1 ош қошиқ томатли қайла, 1 чой қошиқ ун, туз, мурч ва қовуриш учун ёғ.
Тайёрланиши: гўштни ювиб, қоғоз салфетка билан қуритинг. Гўшт толаларига кўндаланг равишда 0,5-1 см йўғонликда паррак-паррак қилиб тўғранг. Сўнг бўлакларни ошхона тўқмоқчаси билан уриб чиқинг. Ҳар бир бўлакни ингичка (0,5-0,7 см) сомонча шаклида кесинг. Пиёзни майдалаб тўғранг. Товага озроқ ўсимлик ёғидан қуйинг. Яхши қизигандан кейин гўштнинг ярмини солиб, аралаштириб турган ҳолда тахминан 1-2 дақиқа қовуринг. Қовурилган гўштни чуқурроқ ликопга солиб, иккинчи ярмини ҳам шу тарзда тоблаб олинг. Ликопга солганингиздан сўнг, товага ёғ қуйиб, пиёзни қовуринг. Ҳали ранги ўзгармай туриб, устидан ун сепинг ва аралаштиринг. Сметана, томат соусини қўшиб, туз, мурч сепинг. Тахминан 0,5 стакан сув солиб, аралаштиринг. Қайнаб чиққач, устидан гўштни солинг. Яна бир марта қайнаб чиққанидан кейин устига қопқоқ ёпинг. Оловини пасайтириб, 1 соатга димлаб қўйинг. Бифстроганни дастурхонга қайнатилган картошка, макарон ёки гуруч билан тортишингиз мумкин.