Картошкали «шафтоли»

  • 2015-10-26 13:15:50
  • 0
  • 0
  • 8502

Масаллиқлар

  • картошка - 10 дона
  • пиёз - 1 дона
  • ун - 6 ош қошиқ
  • тухум - 1 дона
  • зиравор - бир чимдим
  • пишлоқ - 100 гр
  • мол гўшти қиймаси - 200 гр
  • тухум оқи - 1 дона
  • нами қочган нон - таъбга кўра

Тайёрлаш усули

Керак бўлади: 10 дона картошка, 1 та тухум, 200 г гўшт қиймаси, 1 дона пиёз, 6 ош қошиқ ун, 100 г қаттиқ пишлоқ, зираворлар (сарғиш зиравор — куркума, гармдори, туз, қора мурч), нон талқони ва 1 та тухум оқи.

Тайёрланиши: картошкани қайнатиб, совитинг, сўнг тозаланг. Қиймага зиравор ва майда тўғралган пиёз қўшинг. Кичкина котлетчалар шаклида юмалоқлаб, қовуриб олинг. Картошкани қирғичдан ўтказиб, иккига бўлинг. Туз, мурч аралаштиринг. Шунингдек, бир қисмига сариқ рангли зиравор, иккинчисига гармдори аралаштиринг. Бутун тухумни иккига бўлиб, иккала картошкали аралашмага қўшинг. Пишлоқни қирғичдан ўтказиб, иккаласигаям аралаштиринг. Энди ун қўшасиз (унни картошка ҳолатига қараб кўпроқ ёки камроқ соласиз). Иккала картошкали аралашмадан бир ош қошиқдан олиб бирлаштиринг (сар­ғиш-қизғиш ён томон ҳосил бўлади). Сўнг 2 та кулчача ёйиб, бирининг ўртасига котлетни жойланг ва иккинчи қисми билан ёпинг. Четларини бирлаштириб чиқинг. Устига чўтка билан тухум оқидан суриб, нон ушоқларини сепинг. Барча (8 тача) шафтолини ёғ сурилган қолипга теринг. Олдиндан 200 даражагача қиздирилган духовкада 10-15 дақиқа давомида пиширинг.


Теглар: бутерброд