Мексиканча балиш

  • 2015-10-26 16:14:40
  • 0
  • 0
  • 11181

Масаллиқлар

  • пиёз - 1 дона
  • помидор - 1 дона
  • булғор қалампир - 1 дона
  • саримсоқпиёз - 1 бўлак
  • ун - 200 гр
  • шакар - 1 таъбга кўра
  • сариёғ - 30 гр
  • тухум - 1 дона
  • туз - 1 таъбга кўра
  • туйилган қора мурч - 1 таъбга кўра
  • хамиртуруш - 3-4 чой қошиқ
  • кўкат - 1 боғ
  • сут - 100 мл
  • жўхори - 4 ош қошиқ
  • кунжут - 1 чой қошиқ
  • мол гўшти қиймаси - 200 гр

Тайёрлаш усули

1.Ун ва хамиртурушни аралаштиринг. Сут, шакар, туз ва эритилган сариёғи ҳам қўшинг. Тухум оқини хамирга солиб, сариғини алоҳида идишга олиб қўйинг. Масаллиқларни аралаштириб, хамир тайёрланг-да, кўтарилиши учун қолдиринг.
-
2. Тўртбурчак шаклда тўғралган булғор қалампири, пиёз ва помидорни 3-4 дақиқа давомида ёғланган товада қовуринг.
3. Масаллиқларга гўштни қўшиб, қовуришни давом эттирасиз. Сўнг маккажўҳори, саримсоқпиёз, туз ва зириворлар солинади. 2-3 дақиқадан кейин оловни ўчириб, тўғралган кўкатларни қўшасиз-да, димлайсиз.

3. Хамирни кичик зувалачаларга ажратиб чиқинг. ҳар бирини думалоқ шаклда ёйиб, ичига қиймани солинг-да, тугинг. Кулча юзасига аталанган тухум сариғни суртиб, кунжут сепасиз. Пишириқ 190 даража ҳароратда қиздирилган газ печига қўйилади.