Олмали бутерброд

  • Муаллиф: Malika
  • Тайёрлаш вақти: 20 дақ.
  • Тоифа: Нонушта
  • Таомнинг калориялилиги: 1678.5 ккал
  • 2015-10-26 16:53:29
  • 0
  • 0
  • 6385

Масаллиқлар

  • олма - 4 дона
  • шакар упаси - 1.2 стакан
  • нон - 1 дона
  • тухум оқи - 2 дона

Тайёрлаш усули

Керак бўлади: 1 та ба­тон, 4 дона олма, 2 та тухум оқи, 1/2 стакан шакар упаси.

Тайёрланиши: батонни 1 см йўғонликдаги бўлакларга бўлиб чиқинг. Тухум оқини яхшилаб кў­пиртиринг. Кам-кам шакар упасидан сепиб, қат­тиқ кўпик ҳолатига келтиринг. Олмаларни 4 га бўлиб, пўчоғидан тозаланг ва паррак-паррак қилиб тўғранг. Олма бў­лакларини батон бурдаси устидан теринг. Олмали бутерброд устини ош қошиқ ёрдамида тухум кўпиги билан қоплаб чиқинг. Сўнг духовкада 250 даража ҳароратда ёки микротўлқинли печда энг юқори қувватда тухум оқи сал қизаргунича тоблаб олинг.