Қўзиқоринли балиш

  • 2015-10-26 16:53:53
  • 0
  • 0
  • 7107

Масаллиқлар

  • картошка - 3 дона
  • пиёз - 2 дона
  • кунгабоқар ёғи - 3 ош қошиқ
  • сут - 100 мл
  • зиравор - 1 таъбга кўра
  • пишлоқ - 100 гр
  • товуқ филеси - 150 гр
  • қўзиқорин - 150 гр
  • қатлама хамир - 400 гр

Тайёрлаш усули

1. Товуқ гўштини сомонча шаклида тўғранг. Арчилган пиёз ва картошкани тўртбурчак шаклида кесасиз.

2. Қўзиқоринни чайиб, сўнг паррак қилиб тўғранг. Қиздирилган товага кунгабоқар ёғидан солиб, тўғралган масаллиқларни 5 дақиқа давомида қовуриб олинг. Туз, мурч ва сутни қўшиб, 2-3 дақиқага димлаб қўйинг.

3. Хамирни икки бўлакка ажратинг-да,ҳар бирини 0,5 см

қалинликда ёйинг. Биринчи бўлагининг устига масаллиқларни жойлаб, устидан қирғчдан чиқарилган пишлоқни сепинг.

4. Иккинчи хамир билан пирогни устини ёпинг. Юзасига аталанган тухум суртишни унутманг. Пирог қиздирилган газ печининг 180-200 даража ҳароратида пиширилади.