Рулетли пицца
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 30 дақ.
- Тоифа: Нонушта
- Таомнинг калориялилиги: 2269.6 ккал
- 2015-10-26 17:25:56
- 0
- 0
- 7388
Масаллиқлар
- кунгабоқар ёғи - 1 ош қошиқ
- ун - 250 гр
- шакар - 1.5 ош қошиқ
- тухум - 1 дона
- сув - 120 мл
- туз - 1 чой қошиқ
- хамиртуруш - 1 чой қошиқ
- кўкат - 1 боғ
- томат пастаси - 150 гр
- пишлоқ - 100 гр
- дудланган колбасa - 100 гр
Тайёрлаш усули
1. Ўртача катталикдаги идишга қайноқ сув, шакар ва хамиртурушни солиб, аралаштиринг. Аралашмани 5 дақиқага қолдиринг.
2. Дудлаган гўштни паррак шаклда тўғранг. Тухумни пиёлага солиб аталанг.
3. Хамиртуруш кўпириб чиққач, туз, кунгабоқар ёғ ва унни қўшиб, хамир қоринг.
4. Тайёр кўринишга келган хамирни тахминан 25 х 40 см.лик шаклда ёйиб, юзасига кетчуп суртинг. Устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқнинг ярмини сепиб, сўнг дудланган гўштни теринг.
5. Пицца кўринишига келган хамирни рулет шаклида ўранг. Юзасига аталанган тухумни суртинг. Рулет шаклида тахминий бўлакларга ажратиб, пичоқ билан белгилаб олинг. Сўнгра пишлоқнинг қолган ярми ва кўкатларни сепинг. Рулетни пицца қиздирилган газ печига қўйиб, юзаси қизаргунича пиширинг.