Лавашдан қаламчалар

  • 2015-10-27 14:58:31
  • 0
  • 0
  • 7810

Масаллиқлар

  • мол гўшти - 200 гр
  • помидор - 3 дона
  • тухум - 2 дона
  • туз - 1 таъбга кўра
  • кўкат - 0.5 боғ
  • пишлоқ - 100 гр
  • саримсоқпиёз донаси - 3 дона
  • лаваш - 2 дона

Тайёрлаш усули

1. Дудланган гўштни ёки пиширилган мол гўштини майдалаб сомонча шаклида тўғранг. Пишлоқни

қирғичдан ўтказинг. Саримсоқпиёз, помидор ва кўкатларни майдаланг.

2. Барча масаллиқларни аралаштириб, туз, мурч қўшинг-да, тухум сариғини солинг.

3. Лавашни хамирини учбурчак шаклда кесинг. Энг чеккасига қиймадан солиб, рулет шаклида ўранг. Тухум оқини суртиб, қиздирилган ўсимлик ёғида иккала томонини қизартириб қовуринг.