Қиймали бедана тухуми

  • 2015-09-15 10:21:07
  • 0
  • 0
  • 8274

Масаллиқлар

  • картошка - 100 гр
  • пиёз - 70 гр
  • тухум - 15 дона
  • туз - 0 чой қошиқ

Тайёрлаш усули

Исталган балиқ турини (биз салмон балиғидан фойдаландик) қилтаноқларидан тозланган жойи, қайнатилган картошка ва пиёзни қўшиб қиймалагичдан ўтказиб туз, қора мурч ва бир дона бедана тухимини чақиб, яхшилаб қиймани аралаштириб олинади.

Сўнгра тухумларни қайнатиб, пўсти арчилиб тозаланади.

Ва худди тухумли дўлма каби тухумлар усти қийма билан қопланади ва нон ёки дуккакли (бошоқли) талқонга белаб олинади.

Қизиб турган ёғда қизартириб қовуриб олинади.

Қиймали тухумчаларимизни бирон бир гарнир ва соус билан дастурхонга тортиқ қилишни тавсия этилади. Биз эса оддий усулни қўллаб қўя қолдик, картошкани қизартириб қовуриб, сўнгги босқичда майдалаб тўғралган саримсоқни қўшиб юборилади, албатта туз ва қора мурчни унутмаслик лозим.