«Сентябр» пироги

  • 2015-10-27 16:43:45
  • 0
  • 0
  • 8019

Масаллиқлар

  • ун - 250 гр
  • шакар - 350 гр
  • сариёғ - 350 гр
  • тухум - 4 дона
  • сув - 50 мл
  • туз - 0.5 чой қошиқ
  • қавартма - 2 чой қошиқ
  • ёнғоқ - 1 стакан
  • нок - 4 дона

Тайёрлаш усули

1. Нокни пўстидан тозалаб, 4 бўлакка бўлинг.

2. Сув ва 50 гр. сарёға 100 гр. шакар қўшиб, паст оловга қўйинг. Шакар эригач, нокларни солинг. Нокнинг суви ажралиб, қиём тилла рангга киргач, оловни ўчиринг.

3. Қолган сарёғи миксер ёрдамида кўпиртириб, шакар қўшинг. Яна кўпиртиришда давом этинг. Сўнгра тухум қўшиб аралаштиринг. Ун ва юмштагич солиб, хамир тайёрланг.

4. Хамирни айлана шаклдаги ёғланган қолипга жойлаб, устидан нокли қиёмни солинг. Кейин майдаланган ёнғоқ сепинг. Пирогни 180 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг.