Олмали чой

  • Муаллиф: Malika
  • Тайёрлаш вақти: 10 дақ.
  • Тоифа: Ичимликлар
  • Таомнинг калориялилиги: 28.4 ккал
  • 2015-10-27 17:12:15
  • 0
  • 0
  • 7280

Масаллиқлар

  • шакар - таъбга кўра
  • олма - 40-50 гр
  • чой (қора) - 2-3 чой қошиқ

Тайёрлаш усули

Керак бўлади: (2 порция) 2-3 қошиқ қуруқ чой, 40-50 г олма ва таъбга кў­ра шакар.

Тайёрланиши: Чойнакни 3-4 марта қайноқ сув билан чайиб ташланг. Қуруқ чойни солиб, дарҳол устидан идишнинг 2/3 ҳажмича қайноқ сув қуйинг. Чойнак устини сочиқ билан ёпиб, (чой навига кўра 3 дан 15 дақиқагача) дамлашга қўйинг. Сўнгра чойнакка тўғралган олмаларни солиб, устидан яна қайноқ сув қуйинг. 5 дақиқадан кейин пиёлаларга сузиб, таъбга кўра шакар ёки асал қўшишингиз мумкин.


Теглар: алкоголсиз