Олма қўшилган кабоб
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 30 дақ.
- Тоифа: Қуюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 6620.1 ккал
- 2015-10-28 16:55:14
- 0
- 0
- 6301
Масаллиқлар
- пиёз - 1 дона
- кунгабоқар ёғи - 0.25 литр
- тухум - 1 дона
- туз - 1 таъбга кўра
- зира - 1 таъбга кўра
- олма - 1 дона
- нон - 100 гр
- мол гўшти қиймаси - 1.5 кг
Тайёрлаш усули
1. Гўшт қиймасига ивитилган нон қўшиб, яхшилаб эзғаланг. Майда тўғралган пиёз ва майди тишли қирғичдан ўтказилган олмани қўшиб, аралаштиринг
2. Туз, мурч ва зирани майдалаб, қиймага қўшасиз. Тухумни ҳам солиб бўлгач, қўлда кабоб тайёрлаб олинг.
3. Ҳар бир кабобни унга ботириб, қизиб турган ёғда қовурасиз. Сўнг кичик кабоб таёқчаларини суқиб, газ печи патнисига теринг. Таом қиздирилган газ печининг ўртача ҳароратида 20-25 дақиқа пиширилади. Дастурхонга тортишда помидор ва бодринг бўлаклари билан безатинг.