"Марварид" пирожнийси

  • 2015-10-28 17:21:02
  • 0
  • 0
  • 7033

Масаллиқлар

  • ун - 200 гр
  • шакар - 250 гр
  • сариёғ - 200 гр
  • тухум - 3 дона
  • сметана - 300 гр
  • какао кукуни - 3 ош қошиқ
  • ванилин - 0.5 чой қошиқ
  • қавартма - 2 ош қошиқ

Тайёрлаш усули

1. Хона ҳароратида эритилган сариёғга шакар ва тухумни қўшиб, аралаштиринг. Сметана ва какао кукуни қўшиб, аралаштиришни давом этинг. Юмшатгични ун билан аралаштириб, асосий масаллиққа қўшингда, қуюқроқ хамир тайёрланг.

2. Пишириқ қолипчаларига ўсимлик ёғдан суртиб, хамирдан қуйинг. Кекс 180 даража қиздирилган газ печида 25-30 дақиқа давомида пиширилади.

3. Крем тайёрлаш учун сариёғи эритиб, шакар, сметана ва ванилин билан аралаштиринг. Қуюқроқ кўринишга келиши учун 15-20 дақиқага музлатгичга қуйинг.

4. Пишган кексларни совутиб, устини крем билан безатинг. Дастурхонга аччиқ дамланган қаҳва билан бирга тортиш мумкин.