«Сникерс» ширинлиги

  • 2015-10-28 17:35:32
  • 0
  • 0
  • 10554

Масаллиқлар

  • ун - 2 стакан
  • сариёғ - 1 ош қошиқ
  • қуюлтирилган сут - 1.5 литр
  • сметана - 2 ош қошиқ
  • маргарин - 100 гр
  • ёнғоқ - 1 стакан
  • тухум сариғи - 2 дона
  • шоколад плиткаси - 1.5 дона

Тайёрлаш усули

1. Маргарин ва унни аралаштиринг. Тухум сариғ ва сметана қўшиб, хамир тайёрланг. Хамирни қўлингиз билан увадаланг. Кейин тўртбурчак қолипга пергамент қоғоз ёйиб, увадаланган хамирни бир текис қилиб солинг. Қўлингиз билан хамир устидан босиб чиқинг. Ярим соат музлаткичга қўйинг. Кейин 180 даражада қиздирилган газ печида то тилла рангга киргунча турсин.

2.Қуйилтирилган сутга сариёғи солиб, аралаштириб турган ҳолда қайнатинг. Кейин карамелни пишган корж устига иссиқлигида суртинг.

3. Шоколадни сув буғда эритиб, карамел устидан суртинг. Ширинлик юзига майдаланган ёнғоқ сепиб, 40 дақиқага музлаткичга қўйинг. Дастурхонга бўлакларга бўлиб тортинг.