Банаффи торти
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 120 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- Таомнинг калориялилиги: 4958.6 ккал
- 2015-10-28 17:55:22
- 0
- 0
- 6257
Масаллиқлар
- банан - 4 дона
- шакар - 1 стакан
- сариёғ - 200 гр
- шакар упаси - 3 ош қошиқ
- печене - 400 гр
Тайёрлаш усули
1. Печене урвоғига хона ҳароратида эриган сариёғва шакар қўшиб аралаштиринг-да, пишириқ қолипига солиб, текисланг. 180 даража ҳароратда қиздирилган газ печига қўйиб, 8-10 дақиқа пиширинг.
2. Начинкасини тайёрлаш учун сирли идишга сариёғ қўнғир шакар ва ванилин солиб, оловга қўйинг. Қайнаб чиққач, қуйилтирилган сут қўшиб, ранги тўқлашгунча 5-6 дақиқа қайнатинг.
3. Начинка тайёр бўлгач, пишган коржнинг устидан қуйиб, 1 соат музлаткичда сақланг.
4. Алоҳида идишда қаймоқ ва қанд упасини кўпиртириб, ҳалқа шаклида тўғралган банан билан аралаштиринг. Қаймоқли кремни начинкаси қотган корж устидан аста қуйиб, яна 1 соат музлаткичда сақланг. Ширинликни дастурхонга тортишдан аввал устини қирғчдан чиқарилган шоколад билан безатинг.