Мазали бутерброд

  • 2015-10-29 09:35:38
  • 0
  • 0
  • 9162

Масаллиқлар

  • сариёғ - 2 ош қошиқ
  • тухум - 2 дона
  • туз - таъбга кўра
  • нон - 2 бўлак
  • ўртача тузланган сёмга - 40 гр

Тайёрлаш усули

Нон 1 см қалинликда тўғралади.

Грилда ёғсиз қовуриб олинади ёки газ печида қизаргунча ушлаб турилади.

Нон бўлаклари етилгунга қадар тухум чақилиб, 1,5 ошқошиқ эритилган сариёғ билан кўпиртирилади.

Қолган сариёғ товада эритилади.

Қизиган ёғга тухум қуйилади.

Доимий аралаштирилиб, тухумлик-аралашма (1 дақиқа) етилтирилади. Аралашма узоқ вақт тайёрланмайди, зеро, у суюқроқ ҳолатга келиши зарур.


Бу вақт ичида балиқ бўлакларга кесилади. Истакка кўра тузи камроқ ёки дудланганини танлашингиз мумкин. Кейин қизартирилган нон устига тухумли аралашма суртилиб, устидан балиқ бўлаги қўйилади. Дастурхонга тортишдан аввал бутерброд устига кўкат қўйилади.

Манбаа