Спринг ролл учун хамир тайёрлаш
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тайёрлаш вақти: 40 дақ.
- Тоифа: Салат ва газаклар
- Таомнинг калориялилиги: 1337.6 ккал
- 2015-10-29 10:13:36
- 0
- 0
- 9960
Масаллиқлар
- кунгабоқар ёғи - 2 ош қошиқ
- ун - 300 гр
- сув - 300 мл
- туз - 0,5 чой қошиқ
Тайёрлаш усули
(Масаллиқлар 20 дона учун)
Ун эланади, туз қўшиб аралаштирилади, сув қўшилиб, комбайн ёрдамида ёки қўлда (қошиқ ёрдамида) жуда юмшоқ хамир қорилади. Кейин ўсимлик ёғи солиниб, яна аралаштирилади. Хамир устини кўмадиган ҳажмда сув қуйилади. Сўнгра хона ҳароратида 4 соатга ёки кечқурунга совутгачда қолдирилади.
Керакли вақт ўтгач, ортиқча суви тўкиб ташланади ва хамир ёпишқоқ ҳолатга келгунга қадар аралаштирилади.
Диаметри 26 сантиметрлик това 100 даража ҳароратгача қиздирилади. Шунингдек, това қизиганлигини қўлда текшириб кўриш мумкин, зеро бу хамирни пишириш учун алоҳида ёндашув талаб қилинади. Бунинг учун бармоғингизни товага теккизиб кўринг, агар това қўлингизни куйдирмайдиган даражада қизиган бўлса, айни муддао. Энди хамир зуваласи қўлга олиниб, това бўйлаб бир маротаба айлантирилиб, юлиб олинади. Товада ҳосил бўлган плёнка бизнинг хамиримиздир.
Ушбу хамир тахминан бир дақиқа, яъни оқаргунгача қовурилади. Кейин эҳтиёткорлик билан капгирда олинади ва устига сочиқ ёпиб қўйилади. Шунда пишган хамир юмшоқ ва чўзилувчан бўлади.
Това оловдан четга олиниб совутилади ва яна 100 даражагача қиздирилиб, бармоқ теккизиб, текширилади. Шу ҳолатда барча блинчиклар пишириб олинади.
Алоҳида изоҳ:
1. Спринг ролл хамирини тайёрлаш учун глютенсиз ун тўғри келмайди, сабаби хамирнинг ёпишқоқ бўлиши мақсадга мувофиқ.
2. агар тайёрлаган хамирингиз қўлга ёпшииб, товага ёпишмаса, демак това ҳаддан зиёд қизиб кетган. Ҳар блинчикни пиширар экансиз, 30-60 сониядан совутишни унутманг.
3. Пишган блинчикларни дарров ишлатишингиз ҳам, ёки музлатгичда сақлашингиз ҳам мумкин. У ҳолда улар магазинларда сотилувчи спринг ролл хамири каби мазага эга бўлади.