Творог ва олма қўшилган пирог
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 30 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- 2015-11-02 15:29:17
- 0
- 0
- 8729
Масаллиқлар
- ун - 300 гр
- шакар - 1 стакан
- тухум - 2 дона
- олма - 3 дона
- сметана - 100 гр
- қавартма - 1 чой қошиқ
- ёнғоқ - 200 гр
- маргарин - 100 гр
Тайёрлаш усули
1. Ёнғоқни қуруқ товада 10-15 дақиқа қовуриб, ховончада майдаланг. Идишга унни элаб, хамир юмшатгич, шакар ва сарёғ қўшиб, аралаштиринг. Сўнг қовурилган ёнғоқни қўшинг. Аралашма уваланувчи хамир кўринишида бўлади.
2. Творогга тухум, сметана ва таъбга кўра шакарни қўшиб, аралаштиринг. Олмаларни юпқа парак шаклида кесиб, аралашмага қўшинг.
3. Пишириқ қоғози солинган патнисга уваланувчи щамирнинг бир =исмини солиб, устидан начинкани текислаб жойланг. Сыъг хамирнинг қолган қисмини ҳам солиб, пирог устини қопланг.
4. Пишириқни 200 даража ҳароратда қиздирилган газ печида 30-35 дақиқа давомида пиширинг. Пишгач устини қанд упаси билан безатиш мумкин.