Товуқли помидор дўлма

  • 2015-11-02 15:58:02
  • 0
  • 0
  • 7441

Масаллиқлар

  • помидор - 8 дона
  • зиравор - 1 таъбга кўра
  • пишлоқ - 300 гр
  • товуқ филеси - 400 гр
  • майонез - 300 гр

Тайёрлаш усули

Помидорларни ювиб, пичоқ ёрдамида ичини бўшатамиз.
Товуқ гўштини майда бўлакларга бўлиб, зираволарга аралаштириб, ўсимлик ёғда қовуриб оламиз. Бунинг ўрнига тайёр дудланиб пишган товуқ гўштидан ҳам фойдалансак бўлади.

Тайёр гўшти помидор косачаларига жойлаштирамиз.
Устига маёнез қуйиб, энг устига пислоқни қирғичдан ўтказиб, қалин қилиб сепамиз.

Ҳаммасини жойлаштиргач, 240-260 даражада қизиган газ печига 15 дақиқага қўйиб пишириб оламиз.
Тайёрлигини пишлоқни эриб, устига Ёпишиб қолганидан билишимиз мумкин.