Кара-аге

  • 2015-11-02 16:34:18
  • 0
  • 0
  • 7148

Масаллиқлар

  • ун - 0.5 стакан
  • асал - 3 ош қошиқ
  • туз - 1 чой қошиқ
  • кўк пиёз - 5 дона
  • товуқ филеси - 1 кг
  • занжабил - 0.5 боғ
  • сирка (мусалласлик) - 50 мл

Тайёрлаш усули

Асли ватани Хитой бўлган бу таом япон ошхонасида "Кара-аге" деб номланиб, ўзбек тилига "хитойча қовурма" деб таржима қилинади. Таомни тайёрланиши икки босқичдан иборат. Биринчи босқичда товуқ гўшти маринадланади ва иккинчи босқичда уни ёғда қовуриб олинади. Доимий усулда қовуриладиган товуққа нисбатан Кара-аге ниҳоятда бой ва мазали таъмга эга. Табиат қўшнида дам олганда маринадланган ёки қовурилган холда олиб чиқиб тановвул қилиш учун ҳам қулай.

Товуқни керакли катталикда тўғраб оламиз. Саримсоқ ва занжабилни қирғичнинг майда тишларидан ўтказиб оламиз. Кўк пиёзни майда тўғраб оламиз.

Тайёрланиши:

1. Ҳамма масаллиқларни товуқ билан аралаштирамиз.

2. Тайёр бўлган аралашмани устига зич қилиб целофан ёпиб, камида 1 соатга музлатгичга маринадлашга қўяамиз. Лекин қанча кўп турса шунча гўшти ва мазаси майин бўлади.

3. Қозонда ёғи қиздириб гўшт бўлакчаларини соламиз.

4. Бир томони қизаргач иккинчи томонини қиздириб пишириб оламиз. Ҳар бир тарафини қовуриш учун 2 - 3 дақиқа кетади.

5. Гўшт бўлакчалари майин жигарранг бўганда ёғдан қизариб олинади.

Таом тайёр. Ёқимли иштаха