Птиче молоко
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 80 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- Таомнинг калориялилиги: 5249.77 ккал
- 2015-11-02 17:13:00
- 0
- 0
- 13080
Масаллиқлар
- ун - 120 гр
- шакар - 280 гр
- сариёғ - 280 гр
- тухум - 2 дона
- сув - 250 мл
- қуюлтирилган сут - 100 гр
- қавартма - 0.5 чой қошиқ
- шоколад плиткаси - 100 гр
- қаймоқ - 100 мл
- тухум оқи - 3 дона
Тайёрлаш усули
"Птиче молоко" (ўзбек тилида "Қуш сути" ёки "Анқонинг уруғи") Совет Иттифоқи даврида энг машҳур тортлардан ҳисобланиб уни рецепти 1978 йилда Москва шаҳридаги "Прага" ресторани уста-қандолатчиси В. М. Гуралник тарафидан ищтиро қилинган. Ўзбекистонда ўрта даврларда бу тортни Зарафшон ресторани қандолатчилик цехидан навбатга туриб ҳарид қилса бўлар эди. Торт бисквит ва уни устига қўйилган оппоқ ва майин суфледан иборат. Суфле устига шоколад қуйилиб безатилади.
Масаллиқлар:
1. Хамир: 80 гр шакар 80 гр сариёғ 2 та тухум 120 гр ун 0.5 чой қошиқ разрхлител ванилин
2. Суфле: 150 - 200 гр шакар 270 мл сув 1 чой қошиқ агар-агар 200 гр сариёғ 100 гр қуюлтирилган сут (сгушени. молоко) 3 та тухум оқи пичоқ учида лимон кислотаси
3. Шоколадли глазур: 100 гр қора шоколад 100 мл қаймоқ
Тайёрланиши:
1. Бисквит 1. Сариёғ билан шакарни идишги солиб..
2. Кўпиртириб оламиз.
3. Тухум қўшиб яхшилаб аралаштиришда давом этамиз.
4. Ун, разрхлител ва ванилни аралаштириб туриб уни ҳам тухумли аралашмага соламиз.
5. Пишириқ қоғозига қолипни қўйиб туриб айлана чизиб оламиз.
6. Айлана ичига хамирни солиб 180 С даражагача қиздирилган духовкада 10 дақиқа атрофида пишириб оламиз.
7. Қолипни четини пишириқ қоғози ёки маҳсус целофан билан ўраб чиқамиз ва ичига бисквитни соламиз.
2. Суфле
1. Сариёғ ва қуюлтирилган сутни идишга солиб...
2. Яхшилаб аралаштириб оламиз.
3. Алоҳида идишда қиёмни тайёрлашни бошлаймиз. Бунинг учун шакар, сув ва агар-агарни яхшилаб аралаштириб олиб овловга қўямиз. Қиёмни 20 дақиқа ичида паст оловда аралаштириб туриб қайнатилади.
4. Қиём қайнаётган вақтда алоҳида идишда тухум оқига лимон кислотасини қўшиб кўпиртиришни бошлаймиз. Тухум оқи яхшилаб кўпиргач тайёр қиёмни ингичка қилиб унинг устидан қуямиз. Шунда тухум оқини тўхтамастан аралаштириб туриш керак. Муҳим: Қиём 10 дақиқача қайнаб чиққач тухумни оқини кўпиртиришни бошласангиз иккалови ҳам бир вақтнинг ўзида тайёр бўлади.
5. Қиём солиб бўлгач яна 3 дақиқа кўпиртилади.
6. Тайёрлаб қўйилган сариёғ ва қуюлтирилган сут аралашмасини кўпиртирилган тухум оқига солиб қўлда яхшилаб аралаштирамиз.
7. Тайёр бўлган суфлени қолипдаги бисквит устига қуйиб совутгичга бир неча соатга қўямиз.
3. Шоколадли глазур:
Қаймоқни илитиб туриб майдаланган шоколадни солиб эритиб олинади. Музлаган тортни қолипдан чиқариб, унинг устидан тайёр бўлган шоколадли глазурни қуямиз.Қуйилган глазурни пичоқ ёрдамида текислаб оламиз.
Торт тайёр. Ёқимли иштаҳа!